

"Ҳа, Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз эса у билан шартнома имзолашга уриниб кўрамиз. Нико ҳам бошқа футболчилар каби ["Барселона"да ўйнашга] катта хоҳиш билдирмоқда. Агар ҳаммаси жойида бўлса, албатта, битимни расмийлаштиришга ҳаракат қиламиз", - деди Деку.
Уильямс 2021 йилдан бери "Атлетик" шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



