Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"
14 май 14:08
Янгиликлар
Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"
Деку "Барселона" Ламин Ямал ва Рафиньяга қаттиқ боғланиб қолганини айтди.
Каталония клуби Испания чемпионатининг 35-туридан сўнг етакчилик қилмоқда, "Реал Мадрид" 7 очко орқада.
"Кутилмаганда биз Рафинья ва Ламинга кучли боғланиб қолдик. Эҳтимол, бизга уларга ўхшаш хусусиятларга эга ўйинчилар керакдир.
Таркибда баланс бор, энди бу ердаги ўйинчиларга эътибор қаратишимиз лозим. Ўтган йили мен ҳеч кимни йўқотишимиз мумкин эмаслигини айтгандим. Ҳозир ҳам вазият айнан шундай деб ўйлайман.
Агар жамоани яхшилаш имкони бўлса, бу яхши, лекин энг муҳими – яқин йилларда биз яратган нарсани сақлаб қолиш", – деди "Барселона" спорт директори Деку ESPN’га берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар