Дебютдаги ғалабадан кейин Нагельсман нималар деди?

Mirjalol Normatov
15 окт 2023
Германия термаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дебютида АҚШ термаси мағлуб қилинганидан кейинги фикрларини билдирди.

"Жамоанинг ўтказиб юборилган голга шундай реакция кўрсатиши муҳим эди. Йигитлар жуда зўр ўйин намойиш қилишди. Биринчи бўлимда бизда унчалик кўп вазият бўлмади, рақиблар ҳимоясини ёриб ўта олмадик. Умумий ҳулоса қиладиган бўлсак, биз адолатли ғалаба қилдик", - деди Нагельсманн.

Нагельсманн Германия термаси билан 2024 йил ўрталаригача шартнома имзолаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild