

"Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам Френки де Йонгга қизиқиш билдирмоқда. talkSPORT нашрининг маълумотларига қараганда, ҳозир ҳам Де Йонг МЮнинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланмоқда.
Эрик тен Хаг ҳам де Йонгни ўз клубини ўзгартиришга кўндира олишига ишонмяпти. Нидерландиялик ярим ҳимоячи учун ҳам МЮ энг қулай вариант бўлиб турибди. Бунга жамоанинг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга яқинлиги ҳам таъсир қилмоқда.
Маълумот учун, де Йонг бу мавсум Ла Лига доирасида 21 ўйинда қатнашиб, 2 та гол киритишга эришди.



