Де Хеа "Манчестер Юнайтед"нинг "Тоттенхэм"га қарши ўйинини касаллик сабаб ўтказиб юборади

Alisher
12 мар 2022
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа "Тоттенхэм"га қарши АПЛ 29-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

Испаниялик футболчи касаллик сабаб майдонга чиқа олмайди.

Қайд этиш керакки, "қизил иблислар" дарвозасини Дин Хендерсон эгаллайди.

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" ўйини бугун бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News