Де Хеа “Манчестер дербиси”ни нега ўтказиб юбориши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
5 мар 2021
Аввалроқ, Давид де Хеа МЮнинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйин учун қайдномага шахсий сабаблар туфайли киритилмагани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, Де Хеа кеча, 4 март куни илк бор оталик бахтига муяссар бўлган. У қизи дунёга келгани муносабати билан Испанияга учиб кетди.

Шу туфайли “Манчестер Сити”га қарши 7 мартдаги дербида жамоа дарвозасини Дин Хендерсон қўриқлайди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/d_degeaofficial