

Ярим ҳимоячини "шаҳарликлар" таклиф этаётган шартнома қониқтирмаяпти. Де Брюйне жамоадошларидан бирига клуб унга ҳозирги маошидан камроқ миқдордаги битимни таклиф қилаётганини айтди.
"Манчестер Сити" ва хавбек ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Де Брюйне жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 10та ассист қайд этди.



