Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди

Omonjon To`xtamirzayev
12 сен 2024
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне сардорлик боғичини тақишни истамаган.

Бельгиялик ўйин вақтида бор эътиборини футболга қаратишни ва бошқа мажбуриятларга чалғимасликни маъқул кўради. 

"The Athletic"нинг хабар беришича, де Брюйне стандарт вариантдаги сардор бўлишни унчалик қойиллатмаслигини яхши билади. Мисол учун бельгиялик сардор сифатида зарур вақтда айнан керакли сўзларни топа олмаслигига эътибор қаратган. Таъкидлаш лозим, Кевин де Брюйне майдонда баъзан ҳиссиётларига керагидан ортиқ эркинлик бериб юборади. 

Бир марта футболчи ҳаттоки "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага "овозини ўчиришини" таъкидлаган.  


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Athletic