

“Ливерпуль” аввалги мавсумларда “Манчестер Сити” билан чемпионлик учун охиригача курашди, аммо ҳозирда улар турнир жадвалининг 11-поғонасида туришибди. “Манчестер Сити” эса иккинчи ўринда.
“Ливерпуль” муаммоларга қарамай ҳали ҳамон хавфли жамоа. Ўйиннинг исталган дақиқасида улар рақибга қийинчилик туғдира олишади. Чемпионлар Лигасида “Рейнжерс” устидан меҳмонда қўлга киритилган (7:1) ғалаба ҳам “Ливерпуль” қанчалик хавфли эканлигини айтиб турибди.
“Энфилд”да ўйнаш доимо қийин, лекин бу ерда ғалабага эришганмиз ва очко йўқотган ўйинларимизда ҳам ғалабага яқин келганмиз”, дейди бельгиялик хавбек.



