

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Кевин ҳали ҳам жароҳатда. Аммо олдингидан кўра ҳолати анчагина яхши. Оғриқлардан ҳалос бўлганидан кейин у машғулотларга қайтади.
Йигитлар ўйинга 100 фоиз тайёр, барчага имконият берилади", - деди испаниялик.
Ушбу мавсумда 29 ёшли португалиялик АПЛнинг 24 ўйинида 5 гол ва 11 ассист қайд этди.


