UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Филипе Луис клубни Европа клубини бошқармоқчи  0 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  4 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   4 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0

Даврон Қориев: "Немислар футбол билан яшар эканлар" Янгиликлар

Даврон Қориев: "Немислар футбол билан яшар эканлар"

Теглар :  Даврон Қориев
Германиянинг "JFL-Schlotheim" академиясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик Даврон Қориев билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Академия ҳақида айтиб берсангиз?

- "JFL-Schlotheim" футбол интернати Германия марказий қисмидаги Шлотейм шаҳарчасида жойлашган. Ён-атроф ўрмон билан ўралган. Бу ерларда қор кам, ёмғир эса кўп ёғади ва ҳаво совуқ бўлади. Шаҳарча кичкина бўлгани боис, унда бор-йўғи 4000 киши яшайди, одамлари меҳрибон. Кўпчилик бир-бирини танийди. Футбол интернатимиз шаҳар марказида жойлашган бўлиб, унда 100 нафар бола яшашига имкон бор. Шу билан бирга 3 та катта табиий футбол майдони, қишки машғулотлар учун катта ва кичик заллар, тренажер зали, ҳовуз мавжуд. Машғулотлардан сўнг кўпинча ҳовузга тушамиз. Машғулотларнинг катта қисми табиий майдонда ўтади.

- Биздаги мураббийларни иш услубидан қандай фарқ қилаяпти, умуман ҳамма фарқлар ҳақида?

- Биринчи навбатда "Пахтакор"даги биринчи мураббийим Дмитрий Анга катта раҳмат айтмоқчиман. У одамдан футболнинг кўплаб сир-асрорларини ўргандим. Фарқ ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ерда техника, жисмоний ҳолатга алоҳида-алоҳида мураббийлар жавоб беради. Масалан, бир кун фақат техникани ошириш учун шуғуллансак, бошқа куни жисмоний ҳолатни яхшилаш учун ишлаймиз, бош мураббийимиз эса биз билан ҳафтада 3 марта машғулот ўтказади. Бизда эса бир мураббий деярли барча машғулотларни ўтказади. Бу ерда аксинча. Машғулотлар ҳам қизиқ, профессионализм сезилиб туради. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, биз бир оилага ўхшаймиз. Мураббийлар болалар билан дўстона муносабатда бўлишади. Муаммоларда ёрдам беришади, таътил пайтида мураббийлар билан яқин атрофдаги шаҳарларга саёхат қиламиз. Истирохат боғи, ҳайвонот боғи, музейларга борамиз. Яқинда Дортмунд шаҳрига саёхат қилдик, шаҳар айландик ва Германия Кубоги доирасидан ўрин олган "Боруссия" - "Герта" учрашувини томоша қилдик. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам - мазза!


- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Тил билан муаммо йўқ. Тошкентда Германияга кетишим аниқ бўлганидан сўнг, немис тилини ўргана бошладим. Ота-онамга катта раҳмат айтаман, улар мени қўллаб-қувватлашди. Академиядаги болалар, ўқитувчилар ёрдам беришяпти. Барча дарслар немис тилида ўтилади. Ҳозир кўп фанлардан яхши баҳолар оляпман.

- Сиздан ташқари қайси давлатлардан болалар бор?

- Академиямизда турли давлат вакиллари таълим олади. Бу ерда АҚШ, Мексика, Канада, Того, Туркия, Жанубий Корея, Таиланд фуқаролари бор. Ўзбекистондан фақат мен.

- У ердаги мусобақа ва турнирлар ҳақида гапириб берсангиз?

- Бу ерда турли мусобақалар бўлади, сўнгги турнир бизнинг шаҳарчада бўлди. Унда 10дан ортиқ жамоа иштирок этди. Турнирда 3-ўринни эгалладик. Ҳозир қиш бўлгани туфайли регионал чемпионатимиз бошлангани йўқ. Тайёргарлик авжида. 3 кун олдин Мюлхаузен шаҳрига бориб, назорат учрашуви ўтказдик ва 2000 йилда таваллуд топган болалардан ташкил топган жамоани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бу ерда деярли ҳамма жамоа кучли бўлгани туфайли, ўйинлар қизиқ ўтади.


- Германия футболидаги АУРА ҳақида...

- Германияда ҳамма футбол билан яшар экан. Футбол деярли барчанинг севимли спорт тури. Аёллар ҳам футбол учрашувларини стадиондан томоша қилишади. "Бавария", "Боруссия" стадионларига саёхат қилдим. У ердаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Буни кўриш ва ҳис қилиш керак. Улар футболни байрамдек ўтказишади. Хатто, бизнинг ўйинларимизга ота-оналардан ташқари кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришади. Немислар футбол билан яшашар экан!


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика