Даврон Кабулов: "Ишимга аралашишмаса Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан"

Aslanov Jasurbek
27 мар 2017
"Миллион" жамоаси аъзоларидан бири Даврон Кабулов Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқа олиши ҳақида айтди.

Бу ҳақда у ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида эълон қилди.

"Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, "қўнғироқлар" билан таркиб танлашга аралашишмаса Ўзбекистон МТЖни жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан. Текинга - пул керакмас. 4 йил ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. "Бошловчилигингни қилсанг-чи" деган гапларга шошилманг: Термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби "тан олинган"лар бошқарди - олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз: Эплолмасам 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз - ваъдамни устидан чиқсам ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТТА бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!" - деб ёзади Даврон Кабулов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia