Даврон Файзиев: "Шоу сифатида бошланган ўйин ҳақиқий жангга айланиб кетди"

Narzulla Saydullayev
24 дек 2015
Темур Кападзе жамоасига мураббийлик қилган таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Тадбир жуда чиройли ўтди. Терма жамоа даражасидаги футболчилар жонкуярлик билан ҳаракат қилишди. Ўйин шоу сифатида бошланганди, охирига келиб эса ҳақиқий жанг кечди. Афсуски мен мураббийлик қилган жамоа сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб аламли тарзда мағлуб бўлди", - дейди Даврон Файзиев.

- Бугун кимнинг ўйини сиз учун кутилмаган ҳол бўлди?
- "Локомотив" бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов жуда яхши ҳаракат қилди. Хатто гол ҳам уришга эришди. Жуда яхши формада эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари бизнинг жамоада ўйнаган мухлислардан бири Умиджон ҳам ҳаракат қилди. Юлдузлар билан бирга ўйнаш ҳам ҳаяжонли, ҳам шарафли. Афсуски ўзим бу хайрия ўйинида жароҳатим туфайли майдонга туша олмадим, кейинги сафар албатта ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Қисқа қилиб айтганда, барча бу тадбирдан жуда яхши таассуротлар билан қайтди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia