UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Расман: "Монако" яна бир трансферни эълон қилди  0 10:24Футзал. АГМК жамоаси аъзоларига планшет ва пул мукофоти берилди  3 10:11"Юнайтед" Де Хеанинг ўйинларидан мамнун эмас. Унинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйилган  1 09:55"Ливерпуль" ўз тарихида илк марта АПЛда қаторасига 12 учрашувда ғолиб чиқди   4 09:45Месси "Бетис"га қарши учрашвда ҳам майдонга тушмайди   5 09:19Зидан: "Хамес "Реал"да қолса, мен ўзимни бахтиёр ҳисоблайман"   2 08:55Диего Симоне: "Торрес - футбол афсонаси"   1 08:30Начо Монреаль "Сосьедад"га ўтишга яқин  0 08:03Роберт Левандовски: "Янада яхшироқ ўйнашим мумкин"   0 07:53Карло Анчелотти: "Қийин баҳсда қандай кучга эга эканлигимизни кўрсата олдик"   1 07:45А Серия. "Фиорентина" - "Наполи" 3:4  0 07:40ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Вальядолид" 1:1  1 07:35РПЛ. "Уфа" - "Зенит" 1:0  0 07:30РПЛ. "Краснодар" - "Локомотив" 1:1  0 07:20Бундеслига. "Шальке-04" - "Бавария" 0:3  2

Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш”

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасидаги “Динамо” – “Андижон” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида тўхталди.

- Бугунги учрашувда “Динамо” ҳам, “Андижон” ҳам фақат ғалаба учун интилди. Рақибларимиз “Андижон” жамоаси ҳам 90 дақиқа майдонда кураш олиб боришди. Ярим финал йўлланмаси учун баҳс битта учрашувдан иборат эканлиги боис, жамоалар илк таймда эҳтиёткор, иккинчи бўлимда эса таваккал қилишга мажбур эдим. Зеро, уйда ўйнаяпмиз, гол урмасдан ютишни иложи йўқ фақат ва фақат олдинга боришимиз керак эди ва Баҳодир Насимов иккита голи билан захирадан тушиб ишончни оқлади. Ғалаба учун бутун жамоага раҳмат дейман.

Ўйин 90 дақиқа давом этди ва йигитлар охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам “12-ўйинчи” сифатида бизга катта куч беришди ва якунда ярим финал йўлланмасини ҳал этдик.

Биз кубок баҳсларига йилни бошидан жиддий эътибор қаратаяпмиз, дея оламан. Энди ярим финалга чиқдик ва бир қадамдан кейин финалга чиқишимиз мумкинлигини йигитларимиз ҳам тўғри тушуниб туришибди. Финалгача бир қадам қолганда орқага чекиниш йўқ. Охиригача курашамиз. Шота Арвеладзе ўтган турда “Пахтакор”нинг требл қилиш учун курашиши ҳақида айтди. Шунга қарамай, биз ҳам кучимизга ишониб, дастлаб ярим финалдан ўтишга интиламиз. Ҳозирча мақсадимиз финалга чиқиш. Ундан кейин нима бўлиши эса фақат Худодан.

Усмон Ибодов ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
14 авг 20:58:36
Old city boyS
Dinamo va Davron Fayzievga omad! Samarqand xalqi silar bilan! Qizilqumni yakshanba kuni yutish shart !!!
+1   
14 авг 20:59:31
Old city boyS
Nasimovga omad!!! Gap nest!
+1   
14 авг 20:34:38
икром
Насиб булса Кизилкумни ютамиз. олга Динамо!
   
14 авг 21:16:33
Juve_KING
Olg'a Dinamo!!!
   
14 авг 20:43:40
Xumor 215
Davron aka komandada kim koproq uyinga tayyor bolsa shuni tushuring.
-2   
14 авг 20:21:13
Справедливость
Ола Давронбой тога! Кизилкумга хам ютказиб келишингиз аникку хаммаси сценарий буйича кетяпти.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг