Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ
10 май 2024 23:09
Янгиликлар
Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ
Бразилия терма жамоаси Копа Америкада иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан МЮ футболчиси Каземиро ўрин олмаган. Америка кубогидан олдин Бразилия АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Дарвозабонлар: Бенто Крепски ("Атлетико Паранаэнсе"), Эдерсон ("Ман Сити"), Алиссон ("Ливерпуль");
Ҳимоячилар: Данило ("Ювентус"), Ян Коуто ("Жирона"), Гильерме Арана ("Атлетико Минейро"), Венделл Боржес ("Порту"), Маркиньос, Лукас Бералдо ("ПСЖ"), Габриэл Магальяэс ("Арсенал"), Эдер Милитао ("Реал");
Ярим ҳимоячилар: Андреас Перейра ("Фулхэм"), Жоао Гомес ("Вулверхэмптон"), Бруно Гимараэс ("Ньюкасл"), Дуглас Луис ("Астон Вилла"), Лукас Пакета ("Вест Хэм");
Ҳужумчилар: Эндрик ("Палмейрас"), Эванилсон ("Порту"), Родриго, Винисиус ("Реал"), Габриэл Мартинелли ("Арсенал"), Рафинья ("Барселона"), Савио Морейра ("Жирона")
Маълумот учун, Копа Америка 20 июндан 14 июлгача АҚШда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар