Даврон Файзиев "Бухоро" жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Aslanov Jasurbek
22 апр 2021
"Бухоро" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

"Биласиз "Бухоро" жамоаси ушбу масвумда ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган.

Шундан келиб чиқиб жамоанинг охирги икки учрашувда кўрсатган натижалари клуб раҳбарияти томонидан танқидий руҳда кўриб чиқилгач, бош мураббий ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади ва клуб раҳбарияти Даврон Файзиев билан дўстона хайрлашди. "Бухоро" жамоаси Даврон Орифовичга миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қолади.

"Бухоро" бош мураббийи этиб Анвар Бердиев тайинланди. Анвар Қурбоновичга мураббийлар Сергей Лебедев ва Сухроб Қобиловлар яқиндан ёрдам беришади. Бердиевгнинг фаоилятларида омад тилаб жамоамиз билан янги чўққиларни забт этиб, мухлисларни хурсанд этишини тилаб қоламиз",- дея хабар бермоқда клуб расмий телеграм канали. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати