UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони билан муҳим баҳсда майдонга тушади.

"Ўйин куни. Бугун икки мураббийнинг қандай режа қилаётгани жуда қизиқ. Чунки иккала жамоа ўзини фаворит деб билади. Саудия охирги жаҳон чемпионати қатнашчиси, аммо ундан кейин мураббийлар штаби алмашиб кетди. Саудиянинг ярим таркиби Осиё чемпионлар лигаси финали қатнашчилари. Лекин, улар тикланишга улгуришганмикин. Эрве Ренар ўртача жамоаларни саралашлардан ўтказиб мундиалга олиб борган. Бироқ бизнинг қитъа билан ҳали яқиндан таниш эмас, очко йўқотяпти.

Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала. Чунки Абрамов тактикаси аввал ҳам кўрганмизки, кучли рақиб қаршисида ўзгариб қолмаган. Тўп ўзимизда бўлиши керак. Ҳужум статистикамиз яхши бўлади, катта эхтимол. Ҳамма гап вазиятлардан фойдаланишда.

Баҳсли амплуа - ҳимоя. Шу жойида Абрамов сир бой бермаяпти. Фақат Тўхтахўжаев позицияси нисбатан аниқроқ. Қолганлар 100% эмас. Одил Аҳмедов фарзиндек универсал, мабодо ҳимояда тушиб қолса ҳам бошқа функциялари ўзида қолади, ёнган жойга боради. Майдон марказида ҳам вариантлар бор. Танлов осон эмас. Шукуров, Қодирқулов, Алибоев, Искандеров, иккала Одил. Бешта футболчи, учтасини танлаш керак. Энг муҳим бўғин, масъулият максимал даражада.

Ҳужум учлиги ўзгармаса керак, кимлигини биласиз.

Яхши томони, мухлислар яна стадионга қайтишяпти, бугун трибуналар тўлиши деярли аниқ. Фантастик атмосфера.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, жамоа ичида муҳит яхши. Ҳамжихатлик бор. Буям кўп нарсани ҳал қилади.

Ҳаммага омадли кун! Ҳаммамизга", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика