Даврон Эргашев: “Сурхон” билан фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”

Aziz Tukhtamuradov
29 окт 2022
Суперлига 23-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Даврон Эргашев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Қаршидаги учрашув ҳақида

“Насаф” билан жуда қийин ўйин бўлишини билардик. Чунки “Насаф” чемпионлик учун курашмоқда. Очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Биз ҳам ғалаба жуда муҳим эди. Мақсад сари ҳаракат қилдик, лекин ўйинда дуранг ўйнадик. Аслида учрашув ёмон ўтгани йўқ. 


Навбатдаги баҳс борасида

“Сурхон”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Йўқотилган очколарни мазкур баҳсда қоплашга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. 


Чемпионлик тўғрисида

“Ўйлашимча, ким кучлироқ бўлса шу ғалаба қозонади. Менинг фикримча, “Насаф”  ғолибликни қўлга киритса керак. Улар яхши ва сифатли ўйин намойиш этмоқда. 


“Бунёдкор”даги тақдири ҳақида

“Ҳозирча жамоамиз билан мавсумни кўтаринки руҳда тугатиб олишни мақсад қилганмиз. Кейинги режаларни эса мавсум охирида муҳокама қиламиз.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia