Даврон Чориев: "Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди"

Aslanov Jasurbek
25 фев 2021
ЎФФ собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ўйинда Ўзбекистон футбол ва футзал терма жамоаларимиз ўзаро тўқнаш келишди.

Учрашув аввалида футзалчиларимиз Жавлон Аноровнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очишди - 0:1. Иккинчи тайм ўрталарида Азиз Ҳайдаров автогол муаллифига айланди - 0:2. Ўйин охирида Даврон Чориев ва Дилшод Раҳматов ҳам футболчиларимизни ранжитишди - 0:4.  Биз эса ўйиндаги учинчи гол муаллифи Даврон Чориевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Авваламбор, Мираброр Зуфарович Усмановни оллоҳ раҳматига олган бўлсин. Мазкур ўртоқлик учрашувини ташкил қилган ташкилотчиларга раҳмат айтиб қоламан.  Менимча, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Асосийси бу ўртоқлик ўйини. Ўйлайманки, кеча ташриф буюрган мухлислар ҳам хурсанд бўлиб кетишди",- дейди Чориев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia