

Ушбу баҳсдан сўнг олмалиқликларнинг тажрибали ўйинчиси Даврон Чориев сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг эрта хотиржамликка берилдик. Бунинг натижасида жазоландик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояда ўйнашимиз рақибга қўл келди ва учта гол урди. Бугун ҳақиқий финалга ҳос ўйин бўлди, дея оламан. Шиддат, темп ва муҳит юқори даражада бўлганини кўрдингиз. Ўйинимизни пасайишга ўзимиз айбдормиз, ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Лекин бу фойда келтирмади. Қизил карточкалар, фоллар ҳам ўйиннинг боришини қайсидир маънода ўзгартириб юборди",- дейди Чориев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.



