UZ

Сўнгги янгиликлар

11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   1 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  9 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19

Давралар оралиғида "Динамо"га кимлар келди-ю, кимлар кетди? Янгиликлар

Давралар оралиғида "Динамо"га кимлар келди-ю, кимлар кетди?

Теглар :  Динамо
Олий Лига давралар оралиғидаги бир ойлик танаффусда «Динамо» жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди.

Жумладан, «Динамо» сафида ижара асосида тўп сурган Жавоҳир Қаҳрамонов («Бунёдкор»), Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов («Нефтчи») сингари футболчилар клубни тарк этишди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Омаджон Тайлоқов ҳам жамоани тарк этди. «Динамо» клуби ушбу футболчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Жамоани тарк этган футболчилар ўрнига янги футболчилар билан ҳам шартномалар имзоланди. Хусусан, «Пахтакор» клубидан черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац «Динамо»га ўтди. Қолаверса, ижара шартномаси асосида «Олмалиқ»дан Муҳаммад Исаев, «Металлург»дан эса Дониёр Исмоилов сингари ярим ҳимоячилар таклиф этилди.

Тошкентдаги йиғин давомида жамоа машғулотларида иштирок этган Андрей Сидоров, Артём Макарченко сингари футболчилар мураббийлар кўригидан кейин жамоани тарк этишди.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасида сафарда 31 июль куни ўйин ўтказса, 5 август куни Олий Лига 16-тури доирасида Самарқандда «Металлург» жамоасига қарши саф тортади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика