

Ўтган йилнинг ёзида испаниялик футболчи "Сити"да сўнгги мавсумини ўтказишини маълум қилганди.
34 ёшли хавбек 2010 йили "шаҳарликлар" таркибига бориб қўшилганди. Шу орқали у жамоа таркибида роппа-роса 10 йил ўйнаган бўларди.
Бироқ ҳозирда коронавирус сабабли чемпионат ўйинлари тўхтатилган. "Сити" эса айни дамда АПЛ, ЕЧЛ ва Англия Кубогидаги иштирокини давом эттирмоқда.
Шу сабабли Сильва амалдаги шартномасини бироз узайтириб, ушбу мавсумни жамоа таркибида якунламоқчи. АПЛ катта эҳтимол билан 12 июнь кунидан давом эттирилади.
Сильва "Сити" таркибида умумий 424 ўйинда қатнашди.



