Давид Луиз Конте уни Диего Коста билан дўст бўлгани учун жазолаяпти деб ҳисоблайди

Tolibjon Qosimov
7 ноя 2017
"Челси" ҳимоячиси Давид Луиз ва жамоа бош мураббийи Антонио Конте ўртасидаги келишмовчилик тафсилотлари маълум бўлди.

"The Times"нинг маълум қилишича, Луиз Конте уни Диего Коста билан дўст бўлгани учун жазолаяпти деб ҳисоблайди. Коста айнан италиялик мутахассис билан жанжал туфайли клубни тарк этган эди. Луиз Костанинг яқин дўсти сифатида бир неча бор футболчи ва мураббийни яраштиришга уриниб кўрган. Ҳатто, уларни суҳбатга ҳам таклиф қилган.

Шунингдек, бу мавсум Диего Коста билан дўст бўлган яна бир футболчи бразилиялик Виллиан ҳам майдонга жуда кам туширилмоқда.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: thetimes.co.uk