

“Sky Sports” хабарига кўра, мерсисайдликлар "Челси" посбони Тибо Куртуа учун курашга қўшилган. Олдинроқ бельгиялик дарвозабон раҳбарият билан келиша олмаётгани сабабли жамоадан кетишни истаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Унинг "аристократлар" билан шартномаси 2019 йилга қадар давом этади. Шу боисдан лондонликлар ҳам уни тезроқ сотиб юборишлари мумкин.



