Дарио Срна Фред Манчестер клубига ўтишини айтиб қўйди

Tolibjon Qosimov
11 май 2018
"Шахтёр" ҳимоячиси Дарио Срна жамоадоши Фреднинг Манчестер клубларидан бирига ўтишини айтиб қўйди.

Бу ҳолат Фред ўз инстаграм саҳифасида тўғридан-тўғри эфирга чиққан пайтда рўй берди. Ўйинчилар "Шахтёр"нинг Украина кубогидаги ғалабасини нишонлаш мақсадида эфирга чиқишган эди.

"Олға, Бразилия! "Шахтёр" - чемпион, Фред эса Манчестер клубига ўтади. Ҳозирча, бу "Манчестер Юнайтед"ми ёки "Манчестер Сити" билмайман. Келинг, ундан сўраймиз", - деди Срна.

Бразилиялик футболчи эса Срнанинг гапига жавоб бермади ва шунчаки кулиб қўйди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Tribuna.com