UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  0 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   10 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  7 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  21

Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди Янгиликлар

Евро-2024. Дания билан голсиз дуранг қайд этган Сербия турнирни тарк этди

Дания ҳамда Сербия ўртасида Евро-2024 гуруҳ босқичи 3-тур ўйини якунига етди.


Дания

Чемпионат Европы. Группа C . 3-тур

26/06/2024, 01:00

0
:
0
Тугади

Сербия

Стадион: Allianz Arena, 64288 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
27'  Йонас Винд
30'  Мортен Юлманд
46'  Йонас Винд (Андреас Сков Ольсен)
59'  Расмус Хойлунд (Каспер Дольберг)
77'  Мортен Юлманд (Томас Дилейни)
77'  Александр Бах (Виктор Кристиансен)
88'  Кристиан Эриксен (Юссуф Поульсен)
4'  Никола Миленкович
46'  Лазар Самарджич (Душан Тадич)
46'  Неманья Гудель (Лука Йович)
67'  Иван Илич (Душан Влахович)
73'  Срджан Мияйлович (Филип Младенович)
83'  Александар Митрович
87'  Саша Лукич (Сергей Милинкович-Савич)

Дания – Сербия 0:0

Дания – Шмейхель, Ба (Дилэйни, 77), Вестергор, Кристенсен, Андерсен, Мэле, Эриксен (Поульсен, 88), Хейбьерг, Юлманд (Кристиансен, 77), Винд (Ольсен, 46), Хейлунд (Дольберг, 59).

Сербия – Райкович, Велькович, Миленкович, Павлович, Мияйлович (Младенович, 73), Гудель (Йович, 46), Лукич (Милинкович-Савич, 87), Илич (Влахович, 67), Самарджич (Тадич, 46), Митрович, Живкович.

Огоҳлантиришлар: Миленкович (4), Винд (27), Юлманд (30), Митрович (83).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Захирадан баҳсга қўшилган Милинкович Савичнинг зарбаси кучсиз бўлди. Шмейхель уни осонлик билан эгаллаб олди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгариш: Даниянинг асосий кучи бўлган Кристиан Эриксен ўрнига Юсуф Поулсен майдонга тушди.

87. Дания ҳисобни очишга яқин келганди, аммо тўпни дарвозага бурадиган мард топилмади.

83. Митрович рақиб жарима майдончаси ичида томоша уюштириб, "мени йиқитишди" дея оламга жар солди. Ҳакам уни эшитди ва унга сариқ карточка "совға" қилди.

81. ЗАРБААА... Митровичнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Тўп устун олдидан ўтиб кетди.

80. Голсиз ўтаётган тунда бирор қизиқ воқеа содир бўлишига умид қиламиз. 

72. Дания футболчиси рақиб жарима майдончасида йиқилди. Қизил либосдагилар пенальти сўрай бошлашди, аммо ҳакам фол йўқлигини кўрсатди.

70. Влахович баҳсга қўшилиши билан Сербия фаоллашди ва рақиб жарима майдончаси ичига узатмалар сони ошди

67. Дания хавотир оладиган пайтлар келди. Илич ўрнига "Ювентус" ҳужумчиси Влахович ўйинга қўшилди.

62. Даниянинг навбатдаги ҳужуми жуда чиройли ташкил этилди, аммо сўнгги зарба ҳар доимгидек ноаниқ.

60. Даниянинг хавфли ҳужуми зарба билан якун топди, аммо тўп мухлислар ўтирган трибуна томон учди.

59. Хойлунд ўрнига Каспер Долберг майдонга тушди.

57. Бизга графика орқали кўрсатишди ва сербиялик футболчининг елкаси голни бекор қилган экан.

53. ГОООЛ! ЙЎҚ! Сербия рақибнинг автоголи орқали ҳисобни очгандек кўринганди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, олдинроқ сербиялик футболчи пас вақтида офсайдда турганини маълум қилди. Новак Жоковичнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, ВАР ҳам ён ҳакам қарорини тасдиқлади.

51. Дания ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Сков Ольсеннинг зарбасидан сўнг тўпи ҳимоячига тегиб, йўналишни бироз ўзгартирди ва дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Сербиянинг саноқли ҳужумлари охирига етмай қоляпти.

39. ЗАРБААА! Винднинг 15 метрдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп трибуна томонга учди. Дания ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди.

30. Яна битта сариқ карточка. Мортен Хюлман ҳужумдаги фоли учун жазоланди.

27. Йонас Винд рақиб оёғини босиб олгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Дания томонда, вазиятлар бўйича ҳам улар устун.

13. Гуруҳ жадвалига эътибор берадиган бўлсак, Словения Англияни мағлуб этмаса, Данияга 0:0 ҳисоби ҳам кифоя қилади.

10. Ҳозирча Дания ҳужужмда фаол бўлмоқда, Сербия эса иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумларни кутиб ўйнаяпти.

4. Сербия сафида Никола Миленкович сариқ карточка билан жазоланди. У қоидабузарлик орқали Хойлундни тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

1. Учрашув бошланди. 


ЕВРО-2024 гуруҳ босқичи жадвали

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика