

Аввалроқ собиқ футболчи аёл киши билан боғлиқ можарода айбдор деб топилиб, 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
"Кўк-анорранглилар" афсоналари рўйхатида 102 футболчининг исм шарифи келтирилган. Бироқ суд қарори расман эълон қилингач, "Барселона" бразилияликни ушбу рўйхатдан чиқариб юборди.
Эслатиб ўтамиз, Алвес "блаугранас" сафида 2008 - 2016 ҳамда 2021 - 2022 йиллар давомида тўп тепган. Умумий ҳисобда Дани клуб сафида 408 та ўйинда майдонга тушган ва 23 та соврин ютган.



