Дани Алвес Кавани ва Неймарни яраштириш учун кечки овқат ташкил қилди

Aslanov Jasurbek
22 сен 2017, 14:15
ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес жамоа ҳужумчилари Эдинсон Кавани ва Неймарни яраштириш учун жамоавий кечки овқат ташкил қилди.

ПСЖ ҳамда "Лион" ўртасидаги Франция чемпионатининг 6-тур учрашувида (2:0) Неймар ва Кавани бир неча маротаба стандартларни талашиб қолишди. Европа ОАВларида бразилиялик ва уругвайлик бу борада кийиниш хонасида жанжаллашгани эълон қилинган эди.

ПСЖнинг барча футболчилари Алвеснинг таклифини қабул қилишди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe