Дани Алвес Давид Луизнинг жамоадошига айланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 сен 2021
Бразилиянинг "Фламенго" клуби яқинда эркин агентга айланган футболчи Дани Алвесга қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, Рио-де-Жанейро клуби "Сан-Паулу" билан шартномасини бекор қилган 38 ёшли бразилик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

Олдинроқ хабар берилганидек, Дани Алвес Токио Олимпиадасидан сўнг тўланмаган 2 миллион доллар қарз сабаб клубга қайтишни рад этган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira