Далич: "Япония Хорватияга паст баҳо берди"

Aslanov Jasurbek
6 дек 2022
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2022да Япония устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Йигитларни тарихий натижа билан табриклайман. Биз яхши ўйнадик, тер тўкиб меҳнат қилдик.

Дунёнинг энг яхши саккиз жамоасидан бири бўлиш - яхши натижа. Биринчи бўлимда вазиятни назорат қилдик, аммо ўзимизга-ўзимиз муаммо яратиб олдик.

Японлар бизга паст баҳо беришди, бу уларнинг хатоси бўлди. Улар бизга қарши осон бўлади деб ўйлайди. Ҳеч қачон хорватларга паст баҳо берманг.

Биз танаффусдан олдин гол ўтказиб юбордик, бунақаси анчадан бери бўлмаганди. Гол бизни издан чиқариб юборди. Футболчиларим Германия ва Испанияни мағлуб этганларга қарши яхши ўйин кўрсатишди" - дейди Далич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Index