Daily Mail: «Рубин» Паписс Сиссени 9 миллион фунтга сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
20 июл 2013, 15:40
«Рубин» «Ньюкасл» ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Паписс Сиссенинг трансфери борасида музокара ўтказмоқда.
Трансфер тахминан 9 миллион фунтга баҳоланмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Сиссе клубнинг янги титул ҳомийси  Wonga кредитор компанияси логотиплари туширилган футболкаларда ўйнамоқчи эмаслигини маълум қилганидан сўнг раҳбарият билан муаммо чиққанди.

Ўтган чемпионатда Сиссе «Ньюкасл» сафида 36та ўйин ўтказиб 8та гол урди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru