

"Жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири, нранд жамоа келмоқда. Ўзимизнинг энг яхши футболни намойиш этиш учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз. Умид қиламанки, тўлиқ трибунани кўрамиз ва мухлислар 90 дақиқа давомида бизга куч бағишлаб туришади. Нима бўлишини кўрамиз.
"Бавария" ва "Тоттенхэм"га ортиқча ҳурматдамиз? Сиз ҳар доим яхшироқ ўйнашингиз мумкин, лекин бу жамоаларга қараганда биз турли хил даражадамиз. Нойер, Сон Хён Мин, Левандовски... Яна нима дея олишим мумкин?"– дейди Милоевич.




