UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  2 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  94 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  76 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1086 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг биринчи давраси якунига етди. Илк давра баъзи жамоалар учун омадли келган бўлса, баъзилари учун нохуш тарзда якунланди. Шундай бўлса-да, кўнгилдагидек натижа қайд этолмаган жамоалар ҳам баъзи жабҳаларда устунликка эга бўлди. Келинг, давра давомида энг кўп зарба йўллаган жамоалар билан танишамиз. 

Статистиканинг катта қисми ЎзПФЛ расмий сайтидаги кўрсаткичларга асосланган ҳолда шакллантирилди. Эҳтимол, рўйхат сиз ўйлагандан фарқ қилиши мумкин. 

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба турнир жадвалида 10-ўринда бораётган ҳамда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориш борасида иккинчилардан бўлиб турган (18 та гол қабул қилиб олган) "Сўғдиёна"га тегишли ҳисобланади. Жиззахликлар 152 бор рақиб дарвозасини "ўққа тутган". Бу борада иккинчи кўрсаткич "Навбаҳор"га тегишли. Самвел Бабаян шогирдлари умумий 143 та зарба йўллаган бўлса, ОКМКда наманганликлардан битта кам зарба йўллаган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Тошкент жамоаси деб атасак ҳам хато бўлмайдиган клуб 83 маротаба уриниб кўрган. "Олимпик"да эса зарбалар сони 94 тани ташкил этади.

Шунингдек, бир ўйинда энг кўп зарба йўллаш бўйича "Навбаҳор" юқори кўрсаткичга эга чиқди. Наманганликлар "Олимпик"га қарши баҳсда 21 марта ўз омадини синаб кўрган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика