UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Италия Суперкубоги. "Ювентус" - "Наполи" 2:0, "Ювентус" Италия Суперкубоги соҳиби!  0 07:25АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед" 1:2  0 07:20Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал Мадрид" 2:1, "Реал" турнирни тарк этди  0 07:15Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 07:15Бундеслига. "Аугсбург" - "Бавария" 0:1  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" 2:0  0 07:05Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" - "Денизлиспор" 6:1  0 03:32Испания Кубоги. "Реал" кутилмаганда турнирни тарк этди  43 03:10АПЛ. Кавани ва Погба яна қутқарувчи ролида: МЮдан сафарда камбэк ва яна пешқадамлик  42 02:58"Ювентус" - Италия Суперкубоги соҳиби!  9 02:25Германия. "Бавария" ва "Лейпциг"да кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  1 01:10Расман: Миркомил Локаев - "Андижон" футболчиси  3 00:57АПЛ. "Манчестер Сити" марказий баҳсда қийин ғалабага эришди  15 00:29Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал". Асосий таркиблар маълум! Лунин 3 йил деганда "Реал"да дебют қилади!  5 00:20АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  18

Coca Cola Суперлига. Қиличевнинг пенальтидан урган голи "Қизилқум"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Қиличевнинг пенальтидан урган голи "Қизилқум"га ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.



Coca Cola Суперлига. 24-тур
24 ноябрь, сешанба
"ҚИЗИЛҚУМ" - "МЕТАЛЛУРГ" 1:0
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: пенальти Ойбек Қиличев 35'

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (44.Иброҳим Томива, 84), 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев (88.Жамшид Ҳасанов, 63), 14.Файзулло Қамбаров (18.Жасур Азимов,, 46), 15.Воҳид Шодиев, 17.Салим Мустафоев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 5.Владислав Касминин, 11.Қадамбой Нурметов, 20.Хуршиджон Олимов, 77.Суннатилла Абдуллажонов.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 5.Аббос Отахонов, 8.Саламат Қутибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 67), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 77.Муҳаммад Исаев (11.Муродбек Бобожонов, 80), 88.Евгений Чумак.
Захира: 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 20.Худойшукур Сатторов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 36.Тўлқин Эргашев, 49.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Зоҳид Абдуллаев (27), Ойбек Қиличев (44), Камолиддин Тожиев (68), Эркин Байдуллаев (75). 


Қизилқум

Ойбек Қиличев - 35'

Суперлига. 24-тур

24/11/2020, 17:00

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
35'  Ойбек Қиличев
44'  Ойбек Қиличев
46'  Файзулло Қамбаров (Жасур Азимов)
63'  Алишер Санаев (Жамшид Ҳасанов)
75'  Эркин Бaйдуллаев
84'  Ойбек Қиличев (Иброҳим Томива)
27'  Зоҳид Абдуллаев
67'  Зоҳид Абдуллаев (Шаҳзод Убайдуллаев)
68'  Камолиддин Тожиев
80'  Муҳаммад Исаев (Мурод Бобожонов)

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди. "Қизилқум" "Металлург"ни кичик ҳисобда енгди.

90+3. Зарба! Байдуллаевнинг жаримадан тепган тўпига озгина аниқлик етишмади. 

90+1. Бобожонов ҳужумда фол ишлатди. 

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Зарба! Томиванинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Тошпўлатов ўз жамоасини қутқарди. 

88. Ўйин давоми этади. "Металлург" ҳужум ташкил этяпти. 

86. Тошқўзиев Жўраевга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

84. "Қизилқум"да ўзгариш: Қиличев ўрнига Томива тушди. 

84. Жамшид Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

80. "Металлург"да ўзгариш: Исаев ўрнига Бобожонов ўйинни давом эттиради. 

80. Бурчакдан узатма, Отахоновнинг бош билан ноаниқ зарба йўллади.  

79. "Металлург" қарши ҳужум бошлашга уринди, аммо Қутибоевнинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

75. Байдуллаев Андреевни йиқитди ва сариқ олди. 

73. Убайдуллаевнинг жаримадан тепган тўпи кучли, бироқ ноаниқ кетди. 

72. Мустафоев Абдулҳақовга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.  

68. Тожиев Шодиевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

67. "Металлург"да ўзгариш: Абдуллаев ўрнига Убайдуллаев туширилди. 

63. "Қизилқум"да алмаштириш: Саноев ўрнига Ҳасанов туширилди. 

61. Саламат Қутибоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз кўриниш олди. 

58. Зарбаааа!  Ойбек Қиличевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

56. Зарба!  Чумакнинг зарбаси космосга йўналтирилди. 

55. "Металлург" кетма-кет 2 та бурчак тўпига эга бўлди, аммо улар ҳали самара келтирмади. 

52. Қандай вазият!!!  Чумак жарима тўпини ўйинга киритди, Отахонов бош билан пас берди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўп Тошқўзиевга етиб келди, у эса қулай имкониятдан фойдалана олмади. 


49. Қутибоев Толмасовга нисбатан қоидани бузди. 

48. Қиличевдан зарба!  Турсунбоев ўз ўрнида! 

46. "Қизилқум"да ўзгариш: Қамбаров ўрнига Азимов тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Ойбек Қиличев хуштак чалинишига қарамасдан тўпни тепиб юборди ва огоҳлантириш олди. 

42. Тошпўлатов ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, олдинга ўтди, бироқ йиқитилди. 

40. Чумакнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

39. Абдураҳмон Абдулҳақовга нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима. 

36. Шипилов эътироз учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

35. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ! Ойбек Қиличев бу гал адашмади ва ҳисобни очди – 1:0! 


33. Ойбек Қиличевнинг пенальтидан тепган тўпини Турсунбоев қайтарди, бироқ посбон олдинга чиқиб кетгани туфайли 11 метрлик қайтадан тепилади.  


32. ПЕНАЛЬТИ!  Қиличев жарима мадони ичида Отахонов томонидан йиқитилди.  

30. Зарба!  Чумакнинг зарбасини Нестеров ушлаб олди. 

27. Абдуллаев Убайдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ олди, жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

25. Зарба!  Саноевнинг зарбаси Турсунбоев томонидан қайтарилди, бурчак тўпи. 

23. Ууухх!  Убайдуллаевнинг зарбасидан кейин Қамбаров тўпни дарвоза томон тўғрилашга уринди, бироқ озгина омад етишмади. 

20. Зарба!  Қутибоевнинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди. 

19. Мустафоев майдон марказида Абдулҳақовни йиқитди. 

17. Саноевнинг зарбаси рикошет орқали йўналишини бироз ўзгартирди, Шерали Жўраев вазиятни голга айлантирмоқчи бўлган бир пайтда Турсунбоев тўпни эгаллаб олди.  

17. Тошқўзиев майдон марказида Убайдуллаевни қоида бузиш орқали тўхтатди. 

15. Тошпўлатовнинг ҳаводан узатган паси Абдуллаевнинг бош билан берган кучсиз зарбаси билан тугади. 

14. Зарба!  Зоҳид Абдуллаевнинг ерлатиб тепган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

11. Зарбааа!  Воҳид Шодиев ўйиндаги дастлабки зарбани берди, Турсунбоев зарбани мушт билан қайтарди.  

10. Қутибоев чап қанотдан олдинга борди ва кучсиз узатмани амалга оширди. 

8. Ҳозирча учрашув тенг курашлар остида кечмоқда. Бир у, бир бу жамоа тўп билан муомала қилишга интиляпти.  

5. Воҳид Шодиев томонга яхши узатма етиб келаётганди, аммо офсайд қайд этилди. 

3. "Қизилқум" тўп назоратини ўз қўлига олганди, бироқ тўп йўқотилди, Муҳаммад Исаев тезкор қарши ҳужум бошлади, якунда тўп "аут"га чиқиб кетди. 

1. Ўйинга старт берилди! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Суперлига 24-туридан ўрин олган сўнгги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг. 

- Учрашув соат 17:15да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
24 ноя 17:44:00
OYQOR JIZZAX
Кизилкум урди
+2   
24 ноя 16:31:57
rostgoy
Кизилкумни таркиби зуру шу хужум чизиги Энг пассиви
+2   
24 ноя 16:28:49
Sherzod Ataniyzov
Аник ҚИЗИЛҚУМ ЮТАДИ.
+1   
24 ноя 21:59:01
Sal aql bilan gapiradigan inson
Кизилкум бугунги уйини билан анча ракобатбардош жамоа эканлигини исботлади. Зур уйнади лекин йигитла, йирик хисобда ютишиям мумкин эди. Молодцы, омад кейинги уйинлагаям
+1   
24 ноя 21:59:01
Sal aql bilan gapiradigan inson
Кизилкум бугунги уйини билан анча ракобатбардош жамоа эканлигини исботлади. Зур уйнади лекин йигитла, йирик хисобда ютишиям мумкин эди. Молодцы, омад кейинги уйинлагаям
+1   
24 ноя 18:58:38
Алим
Ким биларкин шахрловчи Абдулла Нумонов каерли шу шархловчи яхщи уйинни шархлайди
+1   
24 ноя 16:58:50
МУХАММАД ЗОХИД МЕЛИ УГЛИ
Кизилкум ютарканде
   
24 ноя 18:28:39
JAFAR FCQIZILQUM
O'yinni ko'rayotganim yo'qu Shodiyev o'ynayotgan bo'lsa Qizilqum g'alaba qilolmaydi
   
24 ноя 18:02:50
Fozilbek Sultonov
Shipilov ubaydullayevni tushurmaysanmi
-1   
24 ноя 19:35:16
《Rapqon Citi》{KR}
Салом км руйхатдан утолмаса 99 0912424га мурожат килинг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика