Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади

Alisher
30 ноя 2021, 10:44
Хабарингиз бор, Про лига 2021-йилги мавсуми якунларига кўра 3-поғонани банд этган “Олимпик” жамоаси Coca-Cola Суперлигада 12-ўринни эгаллаган “Машъал”га қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади.

Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинини юқори даражада ташкил этиш, айниқса унда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2 декабрь куни ўтказиладиган учрашувда Video Assistant Referee тизимидан фойдаланиладиган бўлди. Учрашувда VAR тизими ишлаши бўйича юборилган сўровни ФИФА тасдиқлади ва ўйинни “Пахтакор” стадионида ўтказишга рухсат берилди. Шу тариқа Coca-Cola Суперлига йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган учрашув аввалбошидан режа қилинганидек, “Жар” стадионида эмас, балки “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва 2 декабрь, пайшанба куни соат 16:00 да старт олади.

 

Ўтиш ўйини

2 декабрь, пайшанба

16:00 ОЛИМПИК — МАШЪАЛ 


AlisherМуаллиф
Манба: pfl.uz