Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Машъал" учрашуви Қаршида бўлиб ўтади

Alisher
27 ноя 2020, 16:12
Хабарингиз бор, “Бухоро” спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани боис “Бухоро” жамоаси жорий йилги мавсумда ўз уй учрашувларини Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда ўтказиб келмоқда.

Coca Cola Суперлига 25-тури доирасида бухороликлар стадион мезбони “Машъал” жамоасига қарши баҳс юртишини инобатга олиб, спорт принципларига амал қилиш мақсадида мазкур беллашув Қаршидаги “Марказий” стадионга кўчирилди.

Маълумот учун, “Бухоро” – “Машъал” баҳси 29 ноябрь соат 14:00 да старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: pfl