

Ўйинда Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Унинг ассистентлари Алессандро Жаллатини ва Фабиано Прети.
Видеотакрорларга Массимилиано Иррати ва унинг ассистенти Марко Гуида жавоб беради.
"Челси" - "Реал" ўйини 5 май куни Лондондаги "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади.



