"Чиғатой"да аёллар футболи ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
24 мар 2018
Пойтахтимизда жойлашган "Чиғатой" спорт мажмуасида аёллар футболи ҳакамлари учун ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинарда 10 нафар аёл ҳакам, 30 нафар эркак ҳакамлар қатнашяпти. Ўқув маўғулотларни Бахтиёр Намозов ва Владислав Цейтлин олиб бормоқда. Кеча ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича нормативлар топширишди.

Шунингдек, семинар давомида видеотестлар бўйича имтиҳон топширишлари ҳам кўзда тутилган. Ҳакамлар семинари 25 мартга қадар давом этади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com