Чех: "Моуриньо ва Венгер фақат бир нарсада бир-бирига ўхшайди"

Aslanov Jasurbek
8 авг 2015
"Арсенал" дарвозабони Петр Чех "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгерни "Челси" устози Жозе Моуриньо билан солиштирди.

"Моуриньо ва Венгер фақат бир нарсада бир-бирига ўхшайди - иккаласи ҳам мағлуб бўлишни ёқтирмайди. Жозе ҳақида гаприш осон, аммо Венгер борасида қийин, чунки мен янги мураббий билан жуда кам вақт бирга ишладим. У билан биринчи маротаба учрашганимда ҳайратландим.

Мавсумдаги вазифамиз? Биринчи ўринни эгаллаш учун етарлича ўйинларда ғалаба қозонамиз деб умид қиламан. Бунинг иложи бор. Ўтган мавсумда "Арсенал" яхши иштирок этди, олға қадам ташлаш вақти етди" - дейди Чех.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com