Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
21 апр 2025, 23:53
Чемпионшипда ҳали мавсум якунлангани йўқ, бироқ келаси мавсум олий лигага йўл оладиган икки жамоа номи маълум бўлди.

Чемпионшипнинг 44-турида "Лидс" "Сток Сити"ни (6:0) мағлуб этди, "Бёрнли" эса "Шеффилд Юнайтед"ни (2:1) таслим қилди.  

"Лидс" ва "Бёрнли" 94 очко тўплаб, учинчи ўриндаги "Шеффилд Юнайтед"дан мавсум якунига икки тур қолганда 8 очко олдинда бормоқда. Шундай қилиб, улар тўғридан-тўғри Премьер-лигага чиқадиган жамоаларга айланишди.  

"Лидс" 2023 йилда АПЛдан Чемпионшипга тушган эди, "Бернли" эса 2024 йилда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia