

Cadena SER берган маълумотларга кўра, УЕФА ташкилотидагилар вазият август ойигача ўнгланишига умид қилишмоқда. Агар ҳаммаси улар ўйлаганидек бўлса, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг жорий мавсумдаги ўйинлари августда ўтказилади. Плей-офф босқичи битта ўйиндан иборат бўлиб, ўша баҳс нейтрал майдонда бўлиб ўтади. Ушбу учрашувларга мухлислар киритилмайди.



