UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  0 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  3 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  15 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0

Чемпионлар лигаси учун кураш. "Арсенал" vs "Манчестер Юнайтед" Янгиликлар

Чемпионлар лигаси учун кураш. "Арсенал" vs "Манчестер Юнайтед"

Бугун Тошкент вақти билан 20:00да "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги АПЛнинг 36-тур учрашувига старт берилади.

Ушбу баҳс Чемпионлар лигаси учун кечаётган қизғин курашга ойдинлик киритиши мумкин. Айни дамда турнир жадвали қуйидаги ҳолатда:


Тўлиқ жадвал ва тўпурарлар рўйхати билан бу ерда танишасиз: АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Таркибдаги йўқотишлар

Ушбу баҳсда мезбонлар ярим ҳимоячиси Гранит Жаканинг иштирок этиши сўроқ остида, бироқ ҳимоячи Шкордан Мустафи машғулотларга қайтди ва посбон Давид Оспина ҳам соғ.

"Манчестер Юнайтед" сафида Маруан Феллайни ва Эшли Янг учрашувни ўтказиб юборади. Бельгияликда дисквалификация бор, Янг эса жароҳатини даволамоқда. Тимати Фосу-Менсанинг иштирок этиши сўроқ остида, Маркус Рашфордда эса кичик шикастланиш бор.


Қизиқарли маълумотлар

  • "Арсенал" ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"ни 3:0 ҳисобида таслим этди, аммо бу муваффақият Премьер-лига доирасида "қизил иблислар"га қарши ўтказилган сўнгги 11 учрашувдаги илк ғалаба ҳисобланади (4 та дуранг, 6 та мағлубият).
  • Уэйн Руни "Арсенал"га қарши баҳсларда 11 та гол урган ва у Премьер-лига тарихида "тўпчилар" дарвозасини энг кўп ишғол этган футболчи ҳисобланади.
  • Жозе Моуриньо "Арсенал"га қарши 12 та Премьер-лига учрашувида бирор маротаба мағлуб бўлмаган (5 та ғалаба, 7 та дуранг)
Мураббийларнинг қисқача фикрлари

Арсен Венгер: "Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. Жамоамизда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ".

Жозе Моуриньо: "Биз "Арсенал"га қарши баҳсда 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз деймайман. Натижа учун курашамиз".



Статистика: "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"

Ўзаро учрашувлар сони: 49

Ғалабалар: 12 - 22

Дуранг: 15


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 учрашув:

19.11.2016

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 1:1


28.02.2016

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 3:2


04.10.2015

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:0


17.05.2015

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 1:1


22.11.2014

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"


Тўпурарлар: Алексис Санчес (19 та гол) - Златан Ибрагимович (17 та гол)


Ассистентлар: Алексис Санчес (9 та) - Андер Эррера (6 та)


Паслар: Гранит Жака (1925 та) - Поль Погба 2139 та


Ушбу учрашувда ким ғолиб чиқади? Тахминларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика