

22 ёшли қўшиқчи Киевда "Реал" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида ўтказиладиган финалдан аввал қўшиқ куйлайди.
Дуа Липа - клипи YouTube тармоғида миллиарддан ортиқ томоша қилинган кам сонли хонандалардан бири ҳисобланади. Лондонлик қизнинг қўшиқлари бутун дунёга машҳур ҳисобланади.

"УЕФА томонидан Чемпионлар лигаси финалига таклиф қилиндим. Бундай имконият ҳаётда бир марта бўлади. Ушбу ажойиб тадбирда саҳнага чиқишни сабрсизлик билан кутяпман" - дейди хонанда.



