"Челси"нинг 58 млн фунтга сотиб олинган ярим ҳимоячиси мавсум охирига қадар сафдан чиқди
27 мар 2024 20:37
Янгиликлар
"Челси"нинг 58 млн фунтга сотиб олинган ярим ҳимоячиси мавсум охирига қадар сафдан чиқди
Ромео Лавия учун мавсум якунланди.
"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Ромео Лавия жароҳати сабаб қолган мавсумни ўтказиб юборади. Бу ҳақда "Челси" клуби расман маълум қилди. Маълумот учун, "Челси" Лавияни "Саутгемптон"дан 53+5 млн фунт эвазига сотиб олганди.
"Ярим ҳимоячи Ромео Лавия, афсуски, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Яқинда ўтказилган текширувлардан сўнг, "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда Лавия сонидан жиддий жароҳат олгани аниқ бўлди ва мавсумнинг қолган қисмида у майдонга туша олмайди", -дейилади "Челси" берган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Ромео Лавия Лондон клубига ўтганидан сўнг фақатгина 32 дақиқа майдонга ҳаракат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар