"Челси"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль"нинг уч футболчисида коронавирус аниқланди

Оқил Абдубарноев
31 дек 2021, 21:39
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп сўнгги пайтларда ўйинчилар ўртасида учта янги коронавирус инфекцияси ҳолати ҳақида маълум қилди.

"Ҳозир вазият унчалик яхши эмас. Гап ким ҳақида кетаётганини айта олмайман, лекин жамоанинг келгуси баҳсдаги таркибига кўз ташласангиз, барчаси етарлича ойдинлашади", - дея изоҳ берди немис мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни "Ливерпуль" АПЛнинг 21-тури доирасида "Челси"га қарши баҳс олиб боради.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/BenDinnery