

Стерлингдан 7-рақамини олиб қўйишди ва клубнинг янги футболчиси Педру Нетуга топширишди. Эътиборлиси, бир неча кун аввал "Сити"га қарши ўйинда португалиялик 19-рақамли футболкада майдонга тушганди.
Рахим охирги вақтларда уйда, индивидуал тарзда шуғулланмоқда. "Ман Сити"га қарши баҳсда у ҳатто қайдномага ҳам киритилмади.
Саудия Арабистонидан таклиф борлигига қарамай, Стерлинг оиласи қулайлиги ва Англия терма жамоасида тўп тепиш ниятида эканлиги сабабли Осиё томон ошиқмаяпти. Шу сабабли, Рахим АПЛнинг бошқа бир клубига кўчиб ўтишни истамоқда.



