"Челси" Зумани 15 миллион еврога сотиб олади

Tolibjon Qosimov
30 янв 2014
"Сент-Этьен" ҳимоячиси Курт Зума кейинги мавсумдан "Челси"да ўйнайди.
Лондон клуби "Сент-Этьен"дан 19 ёшли футболчини 15 миллион еврога сотиб олади.

Зума "Челси"га ёзда кўчиб ўтади, деб хабар бермоқда RMC.

"Челси" ҳозирча трансферни охиригача ҳал қилмади. Бироқ Зума айнан "кўклар" сафида ўтказмоқчи.

Франциялик футболчи 5 йиллик шартнома тузади. Ёш ҳимоячига "Монако" ва "Интер" клублари қизиқишганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru