"Челси" ярим ҳимоячиси Гилмор "Рейнжерс"га ўтиши мумкин

Alisher
28 янв 2021, 17:38
"Челси" ярим ҳимоячиси Билли Гилмор фаолиятини "Рейнжерс"да давом эттиради.

19 ёшли шотландиялик футболчи клубдан уни ижарага қўйиб юборишларини сўради, футболчи Евро-2020 учун терма жамоа таркибидан ўрин олмоқчи.

Хабарларга кўра, ўйинчини 2020/21 йилги мавсум сўнггига қадар "Рейнжерс" ижарага олмоқчи.

Гилмор жорий мавсум "Челси" сафида 7та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail