"Челси" "Хайдук" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Narzulla Saydullayev
9 июл 2014
"Челси" "Хайдук"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Марио Пасалич билан шартнома тузди.
Бу футболчи Хорватия U-21 жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва миллий терма жамоага номзод ҳисобланади.

"Челси"га ўтганимдан бахтиёрман, клубнинг машғулот базасини кўриб қойил қолдим. "Хайдук"даги барчага раҳмат айтаман, фаолиятимда янги босқич бошланмоқда. Мен марказий ярим ҳимоячиман, севимли ўйинчим Фрэнк Лэмпард, шу боис ҳам айнан "Челси"га ўтганимдан хурсандман, - дейди Пасалич.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru