«Челси» Виллиан билан келишиб олганини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2013
«Челси» «Анжи» ярим ҳимоячиси Виллиан билан келишувга эришди, деб хабар бермоқда Лондон клуби расмий сайти.
«Кўклар» футболчи билан унинг шахсий шартномаси борасида келишиб олишди. Чоршанба куни бразилиялик футболчи Лондонда тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг трансфер Англия футбол Федерацияси томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» Виллиан учун тахминан 30 миллион фунт тўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru